“HILQAT TELERADIOSI” МЧЖ ўз фаолиятини бошлаганига эндигина тўрт ой бўлган пайтга келиб Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси (ЭОАВМА) ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан мамлакатимизда илк бор ижтимоий телерадиороликлар миллий фестивали ташкил этилиши ҳақида эълон тарқатилди. Фестивал бир неча номинацияларда ташкил этилиб, унда ғоявий, ижодий ва техник жиҳатдан юқори савияда тайёрланган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган теле ва радиороликларни тайёрлаб жўнатган телерадиокомпаниялар, мустақил ижодий гуруҳлар иштирок этишлари мумкин эди.
Ижодий салоҳиятга эга, телевизион оламнинг сир асрорларидан анчадан буён бохабар бўлган ёшлардан иборат “HILQAT TELERADIOSI” жамоаси табиийки, бундай имкониятдан фойдаланишга қарор қилдилар. Икки йўналишда учта телеролик тайёрлаган жамоа танлов эълонида таъкидланганидек, медиамаҳсулотларни ЭОАВМА бош офисига экспертлар кенгашига жўнатдилар.
2008 йил 2 декабрь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги “Радиссон-Сас” меҳмонхонасининг катта Конференцлар залида юртимизда фаолият юритаётган хорижий элчихоналар вакиллари, хорижлик мутахассислар ва мамлкатимиздаги барча нодавлат телерадиокомпанияларнинг вакиллари иштирокида Ижтимоий телерадиороликлар I-миллий фестивалининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Уч юздан ортиқ меҳмонлар қатнашган мазкур тантанада Ўзбекистонда илк бор онлайн усулда электрон овоз бериш йўли билан турли номинацияларда ғолибликка номзодларнинг теле ва радиороликлари баҳоланди. Экспертлар кенгаши тавсияси билан биринчи босқичдан ўтган ижтимоий роликлар саҳнага ўрнатилган катта экранда намойиш этилиб, уларга муносиб ўринлар берилди.
Ижтимоий телерадиороликлар I-миллий фестивалини-нг “Умуминсоний қадриятлар, асрий анъаналар ва ўзбек халқининг урф-одатлари” номинациясида Наманган вилоятининг “HILQAT TELERADIOSI” ғолиб деб топилди. Иқболой Собирова муаллифлигида тайёрланган миллий Чуст дўпписи ва уни тикилиши босқичлари ҳақидаги ижтимоий ролик, шу каби йўналишдаги бошқа роликлардан яхши деб топилди. Бу эндигина мустақил одимлай бошлаган “HILQAT TELERADIOSI”нинг кичкинагина ижодий гуруҳи учун катта ва шахдам қадам бўлди.
Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси, ўз ҳамкорлари билан биргаликда ҳар йил сўнгида нодавлат телерадиоузатувчилар ва мустақил ижодий гуруҳлар иштирокида Ижтимоий телерадиороликлар миллий фестивалини ўтказишни анъана сифатида йўлга қўйди. Қолаверса, ушбу фестивалнинг нуфузи ва салмоғи йилдан-йилга ортиб борди. 2009 йил 16 декабр куни Бухоро шаҳридаги «Бухоро» меҳмонхона-мажмуаси конференциялар залида Ижтимоий мавзудаги медиа-маҳсулотлар II- Миллий фестивали бўлиб ўтди, унда 150 дан зиёд ижодкорлар иштирок этдилар.
Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси, ўз ҳамкорлари билан биргаликда ҳар йил сўнгида нодавлат телерадиоузатувчилар ва мустақил ижодий гуруҳлар иштирокида Ижтимоий телерадиороликлар миллий фестивалини ўтказишни анъана сифатида йўлга қўйди. Қолаверса, ушбу фестивалнинг нуфузи ва салмоғи йилдан-йилга ортиб борди. 2009 йил 16 декабр куни Бухоро шаҳридаги «Бухоро» меҳмонхона-мажмуаси конференциялар залида Ижтимоий мавзудаги медиа-маҳсулотлар II- Миллий фестивали бўлиб ўтди, унда 150 дан зиёд ижодкорлар иштирок этдилар.
Фестивал доирасида «Инсонпарварлик ва меҳр-мурувват», «Аҳолини экологик муаммолардан огоҳ этиш», «Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш», «Умуминсоний қадриятлар, асрий анъаналар ва ўзбек халқининг урф-одатларини асраш», «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили», «Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш», «Инсониятга хавф солаётган турли хавф-хатарларнинг олдини олиш» каби номинациялар бўйича энг яхши ижтимоий мавзудаги аудио ва
2008 йил 2 декабрь
"HILQAT TELERADIOSI" ижодий гуруҳи "Ижтимоиий телерадиороликлар I-миллий фестивали"нинг "Умуминсоний қадриятлар, асрий анъаналар ва ўзбек халқининг урф-одатлари" номинацияси ғолиби.
2009 йил 16 декабрь
"HILQAT TELERADIOSI" ижодий гуруҳи "Ижтимоиий телерадиороликлар II-миллий фестивали"нинг "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" номинациясида иккинчи ўрин соҳиби.
2010 йил 2 февраль
"HILQAT TELERADIOSI" ижодий гуруҳи "Ижтимоиий телерадиороликлар II-миллий фестивали"нинг "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" номинациясида иккинчи ўрин соҳиби.
видеомаҳсулотлар танлови ўтказилди. Ижтимоий мавзудаги медиа-маҳсулотлар II- Миллий фестивалига 400дан ортиқ ижтимоий мавзудаги теле ва радиомаҳсулотлар келиб тушди. Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси Экспертлар кенгаши томонидан ҳар бир номинация бўйича ғолибликка 6 тадан номзодлар танлаб олинди. Мутлоқ ғолиблар ҳар бир номинация бўйича шакллантирилган таниқли жамоат арбоблари, соҳа мутахассислари ва кўзга кўринган халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан очиқ электрон овоз бериш йўли билан аниқланди.
Миллий фестивалга бу гал астойдил тайёргарлик кўрган Наманган вилояти "HILQAT TELERADIOSI" ижодий жамоаси турли номинациялар буйича жами 7 та видео ва 3 та радиороликларни экспертлар кенгашига тақдим этган эди.
Бухородаги тақдирлаш маросимида 2009 йил «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» номинациясида "HILQAT TELERADIOSI" ижодкорларининг "Ўзбегимнинг файзли тонглари" деб номланган ижтимоий ролиги муносиб баҳоланди. Жамоамиз махсус диплом ва ғолиблар қаторида рангли телевизор билан тақдирландилар.