2011 - йил

2011 йил якунида жамоа аъзолари учун янги йил базми уюштирилди ва "HILQAT TELERADIOSI" МЧЖ тарихида илк бор ташкилотнинг ўз медиамукофотининг дастлабки эгаси маълум бўлди. Янги йил тантанасининг тақдирлаш маросимигача хам ҳеч ким, шу жумладан номзоднинг ўзи ҳам мукофот кимга берилишини билмасдилар. Бу эса бутун тантана ва тақдирлаш маросимига янада завқ ва қизиқиш уйғотарди.

Ниҳоят йигирмага яқин ходимлар иштирокидаги байрамнинг расмий тақдирлаш қисмида 2011 йил якунлари бўйича ва "HILQAT TELERADIOSI" тарихидаги илк "HILQAT IFTIXORI" номи эълон қилинди. Бу ўз жамоадошларига нисбатан кўпроқ ва самаралироқ меҳнат қилган бир вақтнинг ўзида ҳам ижодий ҳам техник соҳаларида фаолият олиб борган, мухбир, монтажчи ва тасвирчи вазифаларини қойилмақом қилиб уддалаган АБДУРАҲМОНОВ БОБУР МАҲМУДЖОН ўғли эди. Тантана ўтказилаётган жойда бир лаҳза сукунат юзага келди. Барча ходимлар яна бир бор ғолиб номини тинглашни истар эдилар, улуғворлик ва кўтаринкилик акс этадиган мусиқа садолари остида АБДУРАҲМОНОВ БОБУР МАҲМУДЖОН ўғли "HILQAT IFTIXORI" дея эътироф этилди. Мукофот эгаси эса яна озмунча вақт нима бўлганини тушунмай ҳайратланди-да, сўнг ҳаяжон ва фахр билан саҳнага қадам қўйди. Бу ҳақиқатдан ҳам тарихий воқеа эди. Боиси, йиллар ўтади бироқ, ушбу мукофотнинг илк эгаси ҳар доим "HILQAT TELERADIOSI" тарихи билан ҳамоханг қолаверади.

2012 - йил

2012 йил якунлари бўйича ҳам жамоанинг янги йил базми ташкил этилди. Табиийки, бир йил аввал бошланган яхши анъанага кўра ҳамма 2012 йилнинг "HILQAT IFTIXORI" ким эканлигини кутаётган эди. Чунки, ташкилотда жорий этилган ички тартиб қоидаларга кўра бу каби маълумотлар яъни ғолиблар, рағбатлантирилувчи ходимларни фақат биринчи раҳбарнинг ўзи биларди.

Ҳатто ўринбосарлар ҳам бу ҳақда ҳеч қандай маълумот билмасдилар. Бу эса хаяжон ва қизиқишни янада ортишига сабаб бўлар эди. Йил давомида ўзига топширилган вазифаларни аъло даражада уддалаган, ижодий салоҳияти янада юксалиб бораётган ёшлар жамоада кўпчиликни ташкил этгани боис ҳам, бу йил жамоада ифтихор билан тилга олишга ким лойиқ эканлиги барчани бирдек қизиқтириб турди. Ниҳоят, тақдирлаш маросими бошлангач янги йил базми ўтказилаётган хона узра сукунат хукмронлик қилди. Одатдагидек рағбатлантирилувчи мукофотлар топшириб бўлингач, "HILQAT TELERADIOSI"нинг 2012 йил давомида олиб борган фаолиятида ўзига хос из қолдирган, энг муҳими ташкилотда янги йўлга қўйилган маркетинг бўлими хизматларини тарғиб этиш, бу борада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан тижорий музокаралар олиб бориб, дастлабки ютуқларни

қўлга киритган, шу билан бирга ижодий жараёнларда ҳам ўз ташаббускорлиги, фидоийлик намуналари билан бошқа ҳамкасбларигаўрнак бўлган ОЛИМЖОНОВА НАЗИРА ОДИЛЖОН қизи  2012 йил якунлари бўйича "HILQAT IFTIXORI" дея эълон қилинди. Эндигина ўн саккиз ёшни қаршилаган, ўз хаёт йўлини телевизион олам билан чамбарчас боғлаган ёш ходим учун бу улкан ютуқ эди. Ташкилотнинг энг олий унвони эндигина ўсиб келаётган ходимга берилиши эса, "HILQAT TELERADIOSI"да ёши ва мавқейидан қатъий назар ҳақиқий меҳнат қилган, ўз ишига фидоий ёндошган ҳар қандай одам алоҳида эътибор ва мукофотга лойиқ эканлигини билдиради.

2013 - йил

"HILQAT TELERADIOSI" ижодий жамоаси 2013- йилни ҳам катта режалар, улкан ва аниқ мақсадлар билан бошлади. Мақсадлар муштараклиги боис шу йил август ойида Андижон вилоятидаги "Водий садоси" ЁТРК билан ўзаро ижодий ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама битим имзоланди. Ушбу келишувга асосан "HILQAT TELERADIOSI" "Водий садоси"нинг Намангандаги расмий вакиллиги мақомини олди. Натижада вилоятда бўлаётган ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар ва бошқа мавзулардаги тезкор ахборот лавхалари, кунгилочар кўрсатувлар, тижорий медиамаҳсулотлар юқори савияда тайёрланиб "Водий садоси" дастурларига жойлаштирила бошланди. Ижодкорларимиз томонидан тайёрланиб эфирга узата бошланган "Бизнес форум" тижорий дастури айниқса телетомошабинларга жуда манзур бўлди. "Бизнес форум" тижорий дастури Наманган вилоятидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ва ишлаб чиқарилаётган

маҳсулотлар тавсифига бағишланган бўлиб, диққатга сазовор томони нафақат шу маҳсулот ёки хизмат тури реклама қилинида балки шу мавзуга оид фойдали маслаҳатлар ҳам телетомошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Ҳар куни бир вақтда эфирга  узатилиши эса исътемолчиларнинг ўзларига керакли бўлган қизиқарли маълумотларини ҳеч қийинчиликсиз олишларига имкон

яратди. Ўзига хос дизайн, янгича ёндошув ва ноанъанавий телевизион ечимлар ушбу дастурни тез оммалашиб кетишида муҳим аҳамият касб этди. Вилоятимиздаги кўплаб ўқув марказлари, умумий овқатланиш шаҳобчалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ушбу дастурда ўз хизматлари ёхуд маҳсулотларининг батафсил афзалликларини телетомошабинга етказиш имконига эга бўлдилар. Қайсидир маънода 2013 йил давомида амалга оширилган лойихаларимизнинг энг яхшиси "Бизнес форум" тележурнали бўлди. Ушбу дастурни дизайн ва яхлит телевизион кўринишга келтириш

жараёнларида ўз ҳамкасбларига нисбатан алоҳида ўрнак кўрсатган, туну-кун ушбу лойиханинг тўлақонли дастурга айланишида фидоийлик кўрсатган дизайнер АЗИЗОВ ЖАМОЛИДДИН ШАВКАТОВИЧ "HILQAT IFTIXORI-2013" медиамукофотининг соҳиби деб эълон қилинди.  Бу ташкилотимиз тарихидаги ифтихорга лойиқ ходимларимизнинг учинчиси эди. 

2014 - йил

2014- йил ҳам "HILQAT TELERADIOSI" МЧЖнинг ижодий ва техник жамоаси учун ўзига хос ютуқлар, забт этилиши бошланган янги чўққиларни тақдим этди. Ташкилотдаги ҳар бир мутахассис, ҳар бир ходим аниқ мақсад ва режалар билан ўз вазифасини сидқидилдан бажара бошлади. Телемаркетинг соҳасининг сермашаққат ва кўп эътибор талаб қиладиган жиҳатларига кўникиб бораётган жамоа аъзолари 2014-йилги молиявий-иқтисодий натижаларни ўтган йилларга нисбатан яхшилашга йил бошидан ҳаракат қилдилар. Тажриба ва музокаралар олиб бориш услубининг янада мукаммаллашгани муваффақиятлар гарови бўлди. Буюртмачилар сони ортиб, кундан-кунга янги лойихалар устида иш олиб бориш имкони туғилди. Йил давомида қилинган сермаҳсул харакатларнинг мантиқий якуни сифатида кириб келаётган янги 2015-йил муносабати билан "HILQAT TELERADIOSI"

ижодий гуруҳи тарихида илк бора Янги йил шоу дастури тасвирга олиниб, 2015- йилнинг 1 -январь куни"Водий садоси" ёшлар телерадиокомпанияси орқали бутун Фарғона водийси аҳолиси эътиборига ҳавола этилди. Наманган вилоятида яшаб, ижод этаётган таниқли ва ёш хонандалар, қизиқчи ва шоирлар, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган юртдошларимиз иштирокида уюштирилган мазкур байрам дастури, унинг иштирокчилари ва телетомошабинлар қалбидан муносиб жой

эгаллади. Ижодий ва техник жиҳатдан мукаммал телелойиҳалар яратиш, уларни кўпмиллионли телетомошабинлар хукмига хавола этиш, замонавий телемаркетинг соҳасида илк ютуқларни қўлга киритишга одатланиб қолган "HILQAT TELERADIOSI" МЧЖ аъзолари 2014-йил якунлари бўйича ҳам ўз қаҳрамонларини аниқлаб олишлари керак эди. Бу эса жамоанинг йил якунларига бағишлаб анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган янги йил байрамида маълум бўлади. Ўтказилган ажойиб байрам кечасининг энг хаяжонли дақиқалари етиб келди. 

HILQAT  IFTIXORLARI 

"HILQAT IFTIXORI - 2011" 

Абдураҳмонов Бобур Махмуджон ўғли 1990 йилнинг 28 март куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2012 йилда Наманган Давлат Университетининг Хорижий филология факультетеи, немис тили йўналишини тамомлаган. 2009-йилда "HILQAT TELERADIOSI" ижодий гуруҳи томонидан Наманган ёшлар студияси учун ўтказилган танловда иштирок этиб, ғолиблар қаторида Ёшлар студиясига қабул қилинган. 2009-2012 йиллар давомида наманганлик ёшлар хаётига оид турли мавзулардаги репортажлар, ижтимоий роликлар тайёрлашда фаоллик кўрсатган.  2012 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг грант лойиҳаси доирасида экология ва атроф муҳит мавзусидаги туркум кўрсатувлар тайёрланишида иштирок этган. Замонавий телерадиодастурлар тайёрлаш усуллари мавзусидаги маҳаллий ва халқаро миқёсдаги бир неча конференциялар, семинар-тренингларда иштирок этган. 

"HILQAT IFTIXORI - 2012" 

Олимжанова Назира Одилжон қизи 1994 йил 2 май куни Наманган вилояти, Учқўрғон туманида  туғилган. Маълумоти ўрта махсус. 2012 йилда

Наманган муҳандислик технология институти қошидаги Академик лицейнинг хорижий филология йўналишини тамомлаган. 2011-йилда "HILQAT TELERADIOSI" ижодий гуруҳи томонидан ўтказилган танловда иштирок этиб, ғолиблар қаторида ишга қабул қилинган. 2012 йилда   ташкил этилган Маркетинг бўлимида илк кунларданоқ бошқаларга ўрнак бўлиш даражасида фаолият олиб борган.  2012 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг грант лойиҳаси доирасида  экология ва атроф муҳит мавзусидаги  туркум кўрсатувлар тайёрланишида иштирок этган. Ушбу лойиханинг "Англанмаган ҳақиқатлар" номли кўрсатувида бошловчилик қилган. 

"HILQAT IFTIXORI - 2013" 

Азизов Жамолиддин  Шавкатович 1981 йил 23 июнь куни

Наманган шаҳрида  туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда  Камолиддин  Беҳзод номидаги Миллий

рассомлик ва дизайн институтининг Дизайн  йўналишини  тамомлаган. 2012-йилдан "HILQAT TELERADIOSI"да дизайнер лавозимида иш бошлаб, тез фурсатда жамоа орасида ўз ўрнини топди. Айниқса,  Маркетинг бўлими томонидан тайёрланадиган медиамаҳсулотларнинг  техник сифати ва замонавий дизайнга эга бўлишида хизматлари беқиёс. Унинг иштирокида тайёрланган ва 2013 йил давомида Андижондаги "Водий садоси" телерадиокомпанияси  томонидан эфирга узатилган "Бизнес форум" номли тижорий дастур ўзининг ўта замонавий телевизион шакл ва услубларга эаг эканлиги билан Фарғона водийси телетомошабинлари эътиборини тортди. 

"HILQAT IFTIXORI - 2014"

Исақов Абдувоҳид  Абдувахобович 1981

йил 3 ноябрь куни Наманган вилояти, Косонсой туманида  туғилган. Маълумоти олий. 2006 йилда   

Наманган Давлат Университети тасвирий санъат йўналишини тамомлаган. 2008-йилнинг апрель ойидан бошлаб "HILQAT TELERADIOSI" МЧЖни ташкил этиш ишларида фаол иштирок этиб,  

Ташкилот ўз фаолиятини бошлаган кунларданоқ, энг оғир дамларда елкадош бўлган, ёшларни ўз ортидан эргаштириб, ҳам ижодий, ҳам техник соҳада фидоийлик кўрсатган, "HILQAT IFTIXORI"  медиамукофотининг таъсис этилиш йилларида бевосита иштирок этган ИСАҚОВ АБДУВОҲИД АБДУВАҲОБОВИЧ  "HILQAT  IFTIXORI-2014" медиамукофотининг соҳиби деб эълон қилинди. Бу эса "HILQAT TELERADIOSI" тарихида қайси йилда бўлмасин ўзининг ҳалол меҳнати ва фидоийлик намуналари билан бошқаларга ўрнак бўлган ходимларини жамоа хеч қачон назардан четда қолдирмаслигининг яққол намунаси эди.

2015 - йил

"HILQAT TELERADIOSI" ижодий гуруҳи эса Наманган вилояти ижтимоий-сиёсий хаётида рўй бераётган энг сўнгги янгиликларни тайёрлаб, "Vodiy sadosi" Ёшлар телерадиокомпаниясининг "VAQT" ахборот дастурига етказиб берди. 2015-йил ташкилот учун ҳар жабхада муваффақиятли ўтиб, унинг моддий техника базаси мустахкамланди. Ижодкорларнинг салоҳияти янада ошиб, тайёрланаётган ижодий ва тижорий материалларнинг савияси юксалди. Йил сўнгида анаънавий равишда жамоанинг янги йил

 ифтихорлар орасида бўлишини истайди. Бироқ, медиамукофот фақат бир кишига насиб этади. Хаяжонли онлар, тантанали мусиқа садолари остида 2015-йилги "HILQAT IFTIXORI" медиамукофотининг  соҳиби маълум бўлди. Ўзининг ижодий салоҳияти, фидоиийлик намуналари, ишига профессионал ёндашуви билан хамкасбларига ўрнак бўлаётгани учун ХОШИМОВ ШОКИР ШАРИБЖОН ўғли "HILQAT IFTIXORI-2015" медиамукофотига лойиқ деб топилди. 

2016 - йил

“HILQAT TELERADIOSI” МЧЖ жамоаси 2016-йилни ўзлари учун молиявий барқарорлик ва самарали меҳнат билан эффектив натижаларга эришиш йили сифатида кутиб олдилар. Мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солиниб, айни йилда улкан ютуқларни қўлга киритиш учун ҳамма бирдек ҳаракат бошлади. Бу борада Маркетинг бўлими ходимлари сидқидилдан тер тўкдилар. Йил давомида 65 дан зиёд хўжалик юритувчи субъектларга сифатли медиамаҳсулотлар тайёрлаб, уларни водийдаги таниқли теле ва радиоканалларга жойлаштиришга ёрдам бердилар. Табиийки, аниқ режа асосида мақсад сари одимлаш ўзининг ижобий натижасини куттириб қўймайди. Қатъий интизом, малакали хизмат ва ўз ишига садоқат кўрсатиш жамоамиз учун йилни молиявий барқарор ҳолда якунлаш имконини берди.    Ҳар йилгидек декабрь ойи сўнгида қилинган ишларнинг сарҳисобига бағишланган байрам дастури ташкил этилди. Илк бор “HILQAT IFTIXORI”

медиамукофотининг тақдирлаш маросими учун махсус саҳна ва баннер тайёрланди. 2016 йил давомида ўзаро рақобат руҳида иш ташкил этган Маркетинг бўлимининг бирданига уч ходими бу йилги “HILQAT IFTIXORI” мукофотига номзод деб эътироф этилди. Ҳаяжонли дақиқалар етиб келиб, саҳнага ўрнатилган катта экранда уччала номзоднинг бу йилги фаолиятларини ўзида акс этган видеороликлар намойиш этилди. Ролик намойиши тугаши ҳамон даврада ўзгача сукунат бошланди. Бутун жамоа аъзолари ва таклиф этилган меҳмонлар бу йилнинг ифтихорини эълон қилинишини интиқлик билан кутардилар. Саҳнага “HILQAT IFTIXORI” медиамукофоти ташкилий қўмитаси раиси ҳамда 

байрами нишонланди. Амалга оширилган ишлар сархисоб қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар аниқланди. Йиғилган барча ходимлар бу йилги "HILQAT IFTIXORI" ким бўлар экан деган савол билан банд эдилар. Албатта, ҳар бир ижодкор йил давомида меҳнат қилиб ўз номини 

 ташкилотимизнинг устунларидан бири, жамоанинг илк кунлариданоқ елкадош бўлиб келаётган Алишер Турғунбаевлар таклиф этилдилар. 2016 йилнинг “HILQAT IFTIXORI” мукофоти номи яширинган конвертни очиш бахти Алишер Турғунбаевга насиб этди. Конвертни очар экан Алишер у ерда яширинган исмни ўқишга шошилмас эди, унинг устига мутлоқ сукунат хукмрон бўлган даврада, тантанавор мусиқа садолари янграй бошлади. Соатдай чўзилган сониялардан сўнг саҳнадаги қизил йўлакка ўзининг сермаҳсул харакатлари билан маркетинг бўлими ривожланишига қўшган ҳиссаси, ўз вазифасига профессионал ёндашуви билан хамкасбларига ўрнак бўлгани учун ЮЛДАШЕВА ЮЛДУЗ ИЛЁСХАНОВНА таклиф этилди. “HILQAT IFTIXORI-2016” медиамукофоти соҳиби маркетолог Юлдуз Юлдашева эди.