Responsive Marquee

Биз билан боғланиш учун +998 95 300-28-08, +998 33 301-28-08, +998 95 303-28-08 рақамларига қўнғироқ қилинг.

Фаолиятимизнинг асосий жиҳатлари

 

БИРГАЛИКДА БИЗ КУЧМИЗ...

МИЖОЗЛАР БИЗ ҲАҚИМИЗДА...

БИЗНИНГ ҲАМКОРЛАРИМИЗ

1995-йилдан буён ўз дастурларини Фарғона водийси аҳолисига тақдим этиб келаётган,  “Тараққиёт телерадиокомпанияси” айни пайтга келиб, ҳар куни 18 соат мобайнида рақамли телеканал орқали ўз дастурларини эфирга узатмоқда.

“Тараққиёт телерадиокомпанияси” дастурларини Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларининг шаҳар ва туманлари ҳамда Қирғизистон Республикасидаги Ўш ва Жалолобод вилоятларининг айрим худудлари аҳолиси кузатиб боради. “Тараққиёт телерадиокомпанияси"нинг томошабинларга ҳавола этаётган дастурлари ранг баранглиги, замонавий телевизион услубдалиги билан бошқа каналллардан ажралиб туради. Дунёда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларнинг тезкор тафсилотлари, жаҳон ҳамда ўзбек киноижодкорлари томонидан яратилган энг сўнгги кинофильмлар ва премьералар намойиши, кўнгилочар дастурлар, эстрада юлдузларининг ижодидан ўрин олган сара куй қўшиқлар, мумтоз наволар, болажонлар учун бир биридан қизиқарли лойиҳалар ва ажойиб мультфильмлар, фойдали маслаҳатлар, атрофимиздаги олам ва табиат мўъжизалари ҳақида хужжатли фильмлар. Буларнинг барчаси “Тараққиёт телерадиокомпанияси”нинг кундалик дастурларидан ўрин олган.

2009 йилдан буён ўз дастурларини Фарғона водийси аҳолисига тақдим этиб келаётган,  “DIYDOR” FM-100,2 радиоси айни пайтда, ҳар куни соат 07:00 дан 24:00 гача ҒМ-100,2 тўлқини орқали ўз дастурларини эфирга узатмоқда.  “DIYDOR” FM-100,2 радиоси дастурларини Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларининг шаҳар ва туманлари ҳамда Қирғизистон Республикасининг Ўш ва Жалолобод вилоятларининг айрим ҳудудлари ахолиси тинглайди. “DIYDOR” FM-100,2 радиосининг тингловчиларга хавола этаётган дастурлари ранг-баранглиги, замонавий услубдалиги билан ажралиб туради. Дунёда рўй бераётган воқеа ва ходисаларнинг тезкор тафсилотлари, таниқли эстрада хонандалари ва эндигина санъант йўлига кириб келган ижодкорларнинг қўшиқ премьералари, кайфиятни чоғ қилувчи ажойиб кўнгилочар дастурлар, эстрада юлдузларининг сара куй-қўшиқлари, мумтоз наволар, фойдали маслаҳатлар.  Буларнинг барчаси “DIYDOR” FM-100,2 радиосининг кундалик дастурларидан ўрин олган. Ўзига хос рельефга эга бўлган Фарғона водийсининг аксарият худудларига “DIYDOR” FM-100,2 радиотўлқинлари тоза сифатда етиб боради. Табиийки, реклама берувчилар имкон қадар кенг қамровга эга бўлган тарқатувчилар билан ишлашни хохлайдилар.

     Мамлакатимизнинг салкам учдан бир қисми истиқомат қилувчи Фарғона водийсида маҳсулот ва хизматлар бозори энг фаол ривожланганлардан бири ҳисобланади. “Тоҳир Бағдод” телеканали 1996-йилда ташкил этилган бўлиб, 2022 йилнинг 2 декабридан “Vodiy TV” деб қайта номланди ва бугунги кунда Фарғона водийсидаги энг йирик медиакомпаниялардан биридир.

   “Vodiy TV”  телевидениеси Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида 10 000 000 дан ортиқ томошабинга эга.

    Vodiy TV” телевидениеси рақамли форматда эфир узатиб, замонавий тележиҳозлар туфайли қамров ҳудудини Қирғизистон (Ўш, Жалолобод, Боткент, Қадамжой, Қизилқия) ва Тожикистон (қисман Хўжандкент, Конибодам, Исфара) томон кенгайтирди.