Хилқат-табиат; ташқи кўриниш; тузилиш; шакл. Яратилган, бунёдга келган нарса ёки кимса каби маъноларни англатади.

Буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоий ҳам ўз асарларида кўп бор хилқат сўзидан фойдаланганлар. Халқимизда аёлларга, гўзал опа-сингилларимизга нисбат берилганда хам нозик хилқат, сирли бир хилқат каби иборалар қўлланилади. Кўпроқ шоир ва ёзувчилар тилида такрорланадиган ушбу сўз кундалик хаётимизда жуда кам эшитилади. Шундан бўлса керак кўпчиликка бу сўзнинг маъноси хам, ўзи хам тушунарсиз туюлади. 

    2008 йилнинг 9 июлида Наманган шаҳар хокимлиги ҳузуридаги "Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси"дан расман хисобдан ўтиб, № 03000 рақамли Гувоҳнома олган пайтимизда, жамоамизнинг ўша пайтдаги олти нафар аъзолари ўзаро келишиб айнан хилқат сўзини ўз ташкилотимизга расмий ном сифатида танлаган эдик. Аввало хар кунлик тилимизда бу сўзнинг камёб эканлиги, қолаверса унинг изоҳида янги ташкил этиш, яратиш, йўқдан бор қилиш, бунёд этиш каби ғояларни кўрганимиз учун хам шу ном бизни ром этди. Улуғ ният ва буюк мақсадлар билан жамоамиз номини "Ҳилқат телерадиоси" деб атадик. Умид қиламизки, номининг ўзиёқ яратувчанлик ғоялари билан йўғрилган ижодий гуруҳимиз мамлакатимиз ривожига, юртимиз юксалишига, ватанимиз ободлигига хар доим камарбаста бўладилар.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
  НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
"HILQAT TELERADIOSI"
МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ
Ташкилотнинг рамзий белгилари
gallery/bayrok-va-gerb
gallery/111
gallery/эльмир

«HILQAT TELERADIOSI» Маркетинг бўлими томонидан таклиф этилган хизматларни ижобий қабул қилиб, телекомпания мутахассислари ёрдамида диагностика марказимизнинг веб-сайтини яратдик. Қолаверса реклама роликларини тайёрлаб, эфирга узатилишига ҳам ёрдам бердилар. Айни пайтларда ҳам турли тадбирларимизга айнан ушбу телеканал ходимларини таклиф этамиз. Албатта, замонавий сайт яратиш жуда ҳам керакли ва бу замон талаби. Сабаби мижозларга янада қулайлик яратиш, тез ва сифатли хизмат кўрсатиш, шунингдек биз ҳақимиздаги  маълумотлар ижтимоий тармоқларда борлиги биз учун катта ютуқ хисобланади. Бу эса бизнесимиз ривожига ҳам катта таъсир қилади. «HILQAT TELERADIOSI» мутахассислари томонидан бизни таклиф ва хохишларимизни инобатга олиб, сайтга жойлаш керак бўлган барча маълумотларни мукаммал даражада ва биз хохлагандек жойланди. Биз яна узоқ йиллар ҳамкорликни давом эттириш ниятидамиз.

gallery/гулрух

Ильмир Кабулов

"NTD" диагностика маркази раҳбари

21 асрда ёшлар интернет деган майдонга қадам қўйишди, бу эса ўз ўрнида бутунжахон интернет тармоғи билан боғланиш ва фикр алмашиш имконини берди. Мен Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгашининг матбуот хизматида ишлаб юрган кезларимда вилоят кенгашининг интернетдаги веб-саҳифасини яратдик. Бу техник мураккаб жараёнда бизга яқиндан кўмак берган «HILQAT TELERADIOSI» ходимларини  алоҳида эътироф этишни хохлардим. Сабаби ушбу ташкилот мутахассислари веб-сайт  яратишда, унга маълумотлар жойлашда ўта тезкорлик ва масъулият билан меҳнат қилдилар. Телевизион имкониятлардан кенг фойдаланишда ҳам бизга айнан улар кўмакчи бўлганлар.

Гулрух Тошматова

"O'zbekiston" telekanali muhbiri

Наманган вилоятидаги “Сайдана” қўшма корхонасининг асосий фаолияти тиббий дагностика ва замонавий лаборатория таҳлиллари ўтказишга қаратилган. Биз авваллари бошқа телеканаллар билан ҳамкорликда ишлаб кўрганмиз. Ҳозирги кунда эса «HILQAT TELERADIOSI» Маркетинг бўлими билан мустахкам алоқалар йўлга қўйилган. Ташкилотимиз ҳақида айнан шу телеканал ходимлари томонидан тайёрланган реклама роликлари гарчи жуда қисқа давомийликда бўлсада, ҳалқимизга тушунарли ва сифатли етказиб берилмоқда. Келгусида ҳам «HILQAT TELERADIOSI» МЧЖ билан ҳамкорликни давом эттирамиз деган умиддаман.

gallery/каримжон

Каримжон Қирғизов

"SAYDANA" диагностика маркази директори

Баҳтиёр Тўраханов

"Sevimli" telekanali muharriri

Бугун «HILQAT TELERADIOSI» атрофида йиғилган ёш йигит ва қизлар ўз хаётларидаги ажойиб дамларни бошдан кечирмоқдалар. Чунки, касбий ва билимларни мукаммал эгаллаб, назарий ва амалий фаолият имкониятига эга бўлмоқдалар. Бу эса жуда катта тажриба орттириш дегани. Йиллар ўтиб улардан қайсидир бирлари балки бошқа соҳаларда ишлашни ихтиёр этарлар, лекин бугун айни мана шу дамларда ўрганаётган билим ва тажрибалари келажакдаги муваффақиятлар, эришиладиган ютуқлар учун жуда ҳам катта пойдевордир. Шу маънода уларни омадли инсонлар дейиш мумкин. Мен бу ташкилотдаги барча ижодкорларга омад ва ишларида улкан зафарлар тилайман.

gallery/бахтиёр